Янги Ўзбекистон – Янги Ренессанс пойдевори

Қарши давлат университетида “Янги Ўзбекистон – Янги Ренессанс пойдевори” мавзусида илмий-маърифий форум бўлиб ўтди. Унда “Маърифат” тарғиботчилари жамияти аъзолари, университет профессор-ўқитувчилари, ёш тадқиқотчилар ва талаба-ёшлар иштирок этди. Тадбирда Президент ташаббуси билан барпо этилаётган Ислом цивилизацияси маркази ҳақида маълумот берилди. Таъкидланишича, мазкур марказ Ислом маданияти, бағрикенглик ва тараққиёт ғояларини тарғиб этувчи йирик маърифий мажмуага айланади. Марказда босма ва электрон китоблардан иборат кутубхона, қўлёзмалар архиви, замонавий экспозициялар жой олади. Лойиҳада хорижий ва маҳаллий олимлар иштирок этмоқда. Тадбирда марказ ҳақида видеоролик намойиш этилди ва иштирокчилар унинг маънавий-илмий аҳамияти юзасидан фикр алмашдилар.