“Эко-оромгоҳ – 2025” экологик ҳафталиги

2025 йил 26 май – 1 июнь кунлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Ёшлар оромгоҳи”да “Эко-оромгоҳ – 2025” экологик ҳафталиги бўлиб ўтди. Тадбир Экология вазирлиги, Ёшлар агентлиги, Туризм қўмитаси ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилиб, экологик муаммолар ва уларнинг ечимларига бағишланди. Ҳафталик доирасида бутун республикадан ёш етакчилар, волонтёрлар, экофаоллар ҳамда “Экология билимдонлари” танлови ғолиблари иштирок этишди. Дастурга ўқув-семинарлар, интеллектуал ва спорт мусобақалари, танловлар ҳамда маданий тадбирлар киритилди. Қарши давлат университетининг География ва агрономия факультети талабалари ҳам ушбу тадбирларда фаол қатнашиб, “Экология билимдонлари” танловида муваффақиятли иштироклари учун фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.