
ҚарДУ профессор - ўқитувчилари илмий стажировка ўташмоқда
Қарши давлат университети Математик анализ ва дифференциал тенгламалар кафедраси ўқитувчиси Расул Сафаров 8-апрелдан буён Россиянинг Новосибирск давлат университетида илмий стажировка ўтамоқда. Стажировка давомида у физика-математика фанлари докторлари, профессорлар А.С.Терсенов ва Г.В.Демеденко раҳбарлигида илмий ишини олиб бормоқда. Режа асосида у университетда бўлиб ўтаётган 63-Халқаро анжуманда “Radialno simmetrichniye reshiniya zadachi Neymana dlya uravneniya s p-laplasianom” мавзусида маъруза билан иштирок этди. Р. Сафаров илмий тадқиқотига оид семинар ва дарс машғулотларида фаол қатнашмоқда. У ўз тадқиқот натижаларини етакчи олимлар — Г.В.Демеденко, А.С.Терсенов, И.И.Матвеева, шунингдек, Қозоғистон миллий университети профессорлари У.С.Абдибеков ва М.А.Бектемесов билан муҳокама қилиб, уларнинг тавсияларини олди. Стажировка 9-июнь куни якунланади.