2025/2026-ўқув йилида иккинчи ва ундан кейинги таълимга (иккинчи мутахассислик) талабгорлар ҳужжат топширишлари учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Ягона таълим хизматлари портали my.edu.uz орқали онлайн рўйхатдан ўтишлари лозим.
Иккинчи мутахассисликка қабул жорий йилнинг 10-август кунига қадар давом этади.
Бунда номзодлар платформада:
ўзининг паспорт маълумотлари, ЖШШИР маълумоти ҳақида ахборотларни киритади;
диплом ва унинг иловасининг электрон нусхасини юклайди;
ҳамда ўқиш истагини билдирган олий таълим муассасаси ва таълим йуналишини танлайдилар.
Қарши давлат университетининг қуйидаги йўналишларига иккинчи мутахассислик учун қабул давом этмоқда:
Кундузги (ўзбек тили) таълим шакли бўйича йўналишлар:
Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили
Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тили
Бошланғич таълим
Мактабгача таълим
Физика
Кундузги (рус тили) таълим шакли бўйича йўналиш:
Филология ва тилларни ўқитиш: рус тили.
Иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот бўйича ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Ариза топшириш бўйича видеойўриқнома (https://www.youtube.com/watch?v=Hj550RY9OkE)
Call марказ рақами: +99875 220 00 01
Иш вақти: 09:00дан 18:00гача