2025-2026 ўқув йили учун қўшма таълим дастурларига қабул

23 Июль 2025

Қарши давлат университети Россия Федерациясининг Н.А. Добролюбов номидаги Нижегород  давлат лингвистика университети, Приволжск тадқиқот тиббиёт университети ҳамда Беларусь Республикасининг  Минск давлат лингвистика университети, Беларусь миллий техника университети, Янка Купала номидаги Гродно давлат университети билан халқаро ҳамкорлик асосида 2025/2026 ўқув йили учун қўшма таълим дастурларига ҳужжатлар қабул қилишни бошлади. Эндиликда сиз ҳам Қарши давлат университетида ҳам Россия, Беларусь давлатлари олий таълим муассасаларида таълим олиб, бирйўла иккита  давлат университетларининг қўшма дипломига эга бўласиз! Олий маълумот олиш истагида бўлган ёшлар учун ажойиб имконият! 2024/2025 ўқув йилида қуйидаги бакалавриат таълим йўналишларига ҳамда магистратура мутахасиссликлари бўйича  қўшма таълим дастурлари асосида қабул эълон қилинади!
Бакалавриат таълим йўналишлари бўйича қўшма таълим дастурлари:
1. Н.А. Добролюбов номидаги Нижегород  давлат лингвистика университети (Россия):
60230100-Филология ва   тилларни ўқитиш (рус тили) ҳамда 45.03.01 – Филология. «Русская  и зарубежная  филология» бакалавриат таълим йўналишларига
Қарши давлат университетида 3 йил, Н.А.Добролюбов номидаги Нижегород  давлат лингвистика университетида 1 йил таҳсил олинади.
2. Приволжск тадқиқот тиббиёт университети (Россия):
Даволаш иши (бакалавриат) ҳамда  31.05.01 – Даволаш иши (специалитет босқичи)  таълим йўналишларига 
Педиатрия (бакалавриат) ҳамда   31.05.02- Педиатрия (специалитет босқичи)  таълим йўналишларига  
Қарши давлат университетида 4 йил, Приволжск тадқиқот тиббиёт университетида 2 йил таҳсил олинади.
3. Янка Купала номидаги Гродно давлат университети: (Беларусь):
60540200 - Амалий математика ҳамда 1-31 03 03-01 Амалий математика (илмий-ишлаб чиқариш фаолияти) бакалавриат таълим йўналишига  Қарши давлат университетида 2 йил, Янка Купала номидаги Гродно давлат университетида 2 йил таҳсил олинади.
60110500 - Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси ҳамда 1-03 01 03 – Изобразительное искусство и компьютерная графика
Қарши давлат университетида  сиртқи 3 йил, Янка Купала номидаги Гродно давлат университетида 2 йил сиртқи таҳсил олинади.
4. Минск давлат лингвистика университети (Беларусь):
60230100-Филология ва тилларни ўқитиш:  инглиз тили ҳамда  6-05-0231-01 Современные иностранные языки (английский язык и русский язык) бакалавриат таълим йўналишларига
Қарши давлат университетида 2  йил, Минск давлат лингвистика университетида 2 йил (3 курсда ҳамкор МинскДЛУда + 4 курсда масофада) таҳсил олинади.
5. Беларусь миллий техника университети (Беларусь):
Иқтисодиёт ҳамда 6-05-0311-02 Экономика и управление бакалавриат таълим йўналишларига
Қарши давлат университетида 2 йил, Беларусь миллий техника университетида 2  йил таҳсил олинади.
Магистратура мутахассисликлари бўйича қўшма таълим дастурлари:
1. Н.А. Добролюбов номидаги Нижегород  давлат лингвистика университети (Россия):
70230101 - Лингвистика (рус тили) ҳамда 45.04.01 Филология . «Русский язык как иностранный»
70230101 - Лингвистика (инглиз тили) ҳамда 45.04.02 Лингвистика. 
 Современная лингвистика и межкультурная коммуникация
Қарши давлат университетида 1 йил, Н.А.Добролюбов номидаги Нижегород  давлат лингвистика университетида 1 йил таҳсил олинади.
2. Минск давлат лингвистика университети (Беларусь):
70230101 Лингвистика (инглиз тили) ҳамда 7-06 0231-03  Теоретическая и прикладная лингвистика
Қарши давлат университетида 1 йил, Минск давлат лингвистика университетида 1 йил таҳсил олинади.

3. Беларусь миллий техника университети (Беларусь):
70540201 - Амалий математика ҳамда 7-06-0533-05 - Прикладная математика и информатика 
0410102 – Иқтисодиёт ҳамда 7-06-0311-01 Экономика 
Қарши давлат университетида 1 йил, Беларусь миллий техника университетида 1  йил таҳсил олинади.
Батафсил таълим йўналишлари ва шартнома миқдорлари ҳақида маълумотлар қуйида:
БАКАЛАВРИАТ


МАГИСТРАТУРА
Ўқишга кириш учун қуйидаги ҳужжатлар 1 августдан 25 августгача  https://qarshidu.uz/uz/qabul орқали электрон қабул қилинади:
1. Ўқишга кириш формаси тўлдирилади (электрон рус ва ўзбек тилларида);
2. Паспорт (нотариал тасдиқланган рус тили таржимаси);
3. Ўрта ёки ўрта махсус таълимни тугатганлиги ҳақида тасдиқловчи ҳужжатнинг аттестат ёки диплом иловаси билан (магистратура учун бакалавр дипломи иловаси билан) нотариал тасдиқланган рус тилидаги таржимаси;
4. Электрон расм (орқа фони оқ рангда)
Дарвоқе, абитуриентлар рус тилини билишлари муҳим ҳисобланади! 
Шошилинг! Таълим олиш имкониятини қўлдан чиқарманг! 
Порлоқ келажак-билимли ёшлар қўлида!
Қўшимча маълумотлар учун қуйидаги телеграмм бот каналига https://t.me/qabul_qardu