"Раҳбар ва ёшлар" учрашуви: маънавий баркамоллик — комиллик сари муҳим қадам

18 Сентябрь 2026, 11:33
Университет янгиликлари

Қарши давлат университетида Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари З.Аминова иштирокида "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви ташкил этилди. Самимий мулоқот давомида талаба-қизларнинг маънавий қиёфаси, одоб-ахлоқи, кийиниш ва муомала маданияти, миллий қадриятларга ҳурмат ҳамда таълим муассасасининг ички тартиб-қоидаларига риоя этиш масалалари муҳокама қилинди. Савол-жавоб тарзида ўтган учрашувда талаба-қизлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, қизиқтирган саволларига жавоб олдилар. Шунингдек, китобхонликка алоҳида эътибор қаратилиб, кўп бадиий асар мутолаа қилган фаол талаба-қизлар аниқланди ва уларга китоблар совға қилинди.