Битирувчи талабалар учун кенг имкониятлар
Қарши давлат университети Физика-математика факультетида битирувчи талабалар учун Wоркшоп семинар-тренинги ташкил этилди. Унда факультет профессор-оʻқитувчилари, талабалар, университет Карера маркази ва талабалар амалиёти бўлими, “Келажакка қадам” маркази, ЎзМиллийбанк АЖ Қарши филиали ҳамда иш берувчи ташкилотлар вакиллари иштирок этди. Семинар давомида ёшлар бандлигини таъминлаш, замонавий касбий кўникмаларни ривожлантириш ва тадбиркорликка йўналтириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, “Келажак тадбиркори” дастури доирасида яратилаётган молиявий имкониятлар, кредит маҳсулотлари ва тадбиркорликни бошлаш бўйича амалий тавсиялар берилди. Тадбир якунида талабалар мутахассисларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, зарур тавсиялар олдилар. “Келажак тадбиркори” дастури бўйича қўшимча маълумот учун университет Карера маркази ва талабалар амалиёти бўлими бошлиғи Б.Примқуловга мурожаат қилишингиз мумкин: +998 91 639 27 67