"Дўстлик" фестивали доирасида танловлар ўтказилди
18 Сентябрь 2026, 11:12
Университет янгиликлари
Қарши давлат университетида “Дўстлик” фестивали доирасида олий таълим ташкилотлари талабалари иштирокида “Биз янги Ўзбекистон фарзандимиз!” мавзусида “Энг яхши қўшиқ” ва “Энг яхши фотоальбом” танловлари ўтказилди. “Энг яхши қўшиқ” танловида талабалар ўзларининг мусиқий ва ижодий қобилиятларини намоён этиб, Ватанга муҳаббат, дўстлик ва ёшлар бирдамлигини тараннум этувчи чиқишлар билан иштирок этдилар. “Энг яхши фотоальбом” танловида эса талабалар ўзларининг ижодий ишлари орқали дўстлик, ҳамжиҳатлик, талабалик ҳаёти ва янги Ўзбекистон ёшларининг фаол ҳаётини акс эттирдилар. Мазкур танловлар ёшларнинг ижодий салоҳиятини қўллаб-қувватлаш, турли миллат ва элат вакиллари ўртасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.