Ўзбек тили ва адабиётини тарғиб этишга қаратилган тадбир ўтказилди

18 Сентябрь 2026, 11:08
Университет янгиликлари

Қарши давлат университети Тиллар факультетида ўзбек тили ва адабиётини ўрганаётган хорижлик ҳамда бошқа тилли таълим йўналишларида таҳсил олаётган талабалар иштирокида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда Ўзбек тилшунослиги кафедраси доценти Фарангиз Маҳмудова томонидан ўзбек тили ва адабиётини ўрганиш, миллий адабий-маданий мерос билан яқиндан танишиш ҳамда ўзбек ижодкорлари асарларини мутолаа қилишнинг аҳамияти ҳақида фикрлар билдирилди. Шунингдек, “Ўзбек алифбосига киритилган қўшимча ва ўзгаришлар” мавзусида маъруза қилиниб, алифбо, ёзув ва имло меъёрлари, сўзларни тўғри ёзиш ҳамда талаффуз қилиш масалалари тушунтирилди. Тадбир якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар, шеъриятга қизиқувчи талабалар томонидан шеърлардан намуналар ўқилди.