Университет талабалар турар жойларида қатор маънавий-маърифий тадбирлари бўлиб ўтди
18 Сентябрь 2026, 11:07
Университет янгиликлари
Тадбирлар эрталабки бадантарбия машғулотлари билан бошланди. Кечки пайт эса талабалар учун “Огоҳ” ўзбек киноси намойиши, “Заковат” ва “Мунозара” интеллектуал ўйинлари, Ҳуқуқий профилактик тадбирлари (тарғибот), спорт мусобақалари ташкил этилди. Шунингдек, ётоқхоналарда яшовчи талабалар билан университет раҳбарияти томонидан тарбиявий мазмундаги учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилиб, унда ётоқхоналарда яшаш тартиби, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш, бўш вақтни мазмунли ўтказиш ҳамда турли тадбирларда фаол иштирок этиш масалаларига эътибор қаратилди. Тадбирлар талабалар бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларнинг интеллектуал, маънавий ва жисмоний фаоллигини оширишга хизмат қилади.