ҚарДУ талабалари — CISM I Жаҳон ҳарбий чорлови мусобақаси ғолиблари!

18 Сентябрь 2026, 11:05
Университет янгиликлари

Тошкентдаги Олимпия шаҳарчасида кураш бўйича Халқаро ҳарбий спорт кенгашининг (CISM) I Жаҳон ҳарбий чорлови мусобақаси бўлиб ўтмоқда. 10–15-сентябр кунлари ўтказилаётган мазкур мусобақада 15 дан ортиқ давлатдан 120 нафардан зиёд ҳарбий спортчи иштирок этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари терма жамоаси сафида баҳс олиб бораётган Қарши давлат университети талабалари Камолиддин Бахтиёров ва Муҳлиса Турдиева муваффақиятли иштирок этиб, олтин медалларни қўлга киритишди. Жумладан, Камолиддин Бахтиёров эркаклар ўртасида -60 кг, Мухлиса Турдиева эса аёллар ўртасида -70 кг вазн тоифасида ғолибликни қўлга киритди. Талабаларимизни ушбу юксак натижа билан муборакбод этамиз!