“Артуч ўқишлари” – дўстлик ва маърифат форуми

2025 йил 14–17 июль кунлари Тожикистоннинг Панжакент шаҳрида “Артуч ўқишлари” VII форуми бўлиб ўтди. Мазкур анжуман Марказий Осиёда маърифат, адабий-маданий ҳамкорлик ва бағрикенгликни мустаҳкамлашга қаратилган. Форумда Қарши давлат университети Немис тили ва адабиёти кафедраси мудири, доцент Алишер Маҳмудов “Жаҳон адабиётида маърифат ва диний бағрикенглик” мавзусида маъруза қилди. Маъруза иштирокчилар томонидан қизиқиш билан тингланди. Тадбирда ўзбек ва тожик халқлари ўртасидаги яқинлик ва инсонпарвар ғояларнинг умумбашарий аҳамияти алоҳида таъкидланди.