
“Долзарб 90 кун” доирасида ижодкор билан учрашув
Қарши давлат университетида “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида ижодкор билан самимий учрашув ташкил этилди. Тадбирда Филология факультетининг "Филология ва тилларни ўқитиш (ўзбек тили)" йўналишида таҳсил олаётган, адабиёт ва журналистикага қизиқадиган иқтидорли талабалар иштирок этди. Учрашув меҳмони – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Шуҳрат” медали соҳибаси, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Нилуфар Умарова бўлди. “Шеъриятга ошно диллар” мавзусида бўлиб ўтган суҳбатда адабиётнинг инсон маънавий камолотидаги ўрни, китобнинг аҳамияти, мутолаанинг тафаккур ва дунёқарашни кенгайтиришдаги роли ҳақида фикр алмашилди. Тадбир давомида талабалар ўз ижод намуналаридан мисралар ўқиб, ўзлари ёзган шеърларини тинглаттиришди. Илиқ ва самимий руҳда ўтган бу учрашув талабалар қалбида унутилмас таассурот қолдирди.