Ёшлар учун роботехника йўналишида амалий тайёргарлик

Қарши давлат университетининг Инкубация марказида ёшларни халқаро роботехника мусобақаларига тайёрлаш бўйича амалий машғулотлар давом этмоқда. Бу тўгарак – мусобақанинг ўзи эмас, балки ёшларнинг техник билимлари, креатив фикрлаши ва жамоавий ишлаш кўникмаларини оширишга қаратилган пухта тайёргарлик босқичидир. “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида бундай ташаббусларни қўллаб-қувватлаш орқали ёшлар салоҳиятини тўлиқ очиб бериш учун замин яратилмоқда. Тўгаракнинг навбатдаги машғулотида айнан шу жиҳатлар муҳокама қилинди.